Давлатимиз мустақилликка эришганидан сўнг иқтисодиётимизнинг
муҳим секторларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигида катта ўзгаришлар
амалга оширилмоқда. Янги иқтисодий шароитларда Ўзбекистоннинг энг
муҳим озиқ – овқат ресурслари билан ўзини-ўзи таъминлашга эришиш
вазифаси қўйилди.
Дастлаб зарар кўриб ишлайдиган, рентабеллиги паст ва истиқболсиз
ширкат хўжаликларини тугатиш негизида ташкил этилган хусусий фермер
хўжаликлари бугунги кунда ҳақли равишда қишлоқда етакчи буғинда-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий кучга айланди.