Ўзбекистон Республикасининг умумий ер майдонининг қарийб 25 млн. гектари, яъни 56,7 фоизи чўл ҳамда табиий ўтлоқзорлардан иборат бўлиб, азалдан қоракўл зоти қўйлар урчитиладиган яйловлар сифатида фойдаланиб келинган.
Қоракўл қўй зоти халқ селекцияси натижасида яратилиб, улардан олинадиган қоракўл терилари ўзининг нафислиги, бежиримлиги, пишиқлиги, ранг-баранг тусларда товланиб туриши билан жаҳон мўйна бозорида ҳамиша муносиб баҳоланиб, талаб ҳар доим юқоридир.