Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятимизнинг барча соҳаларида, жумладан маънавий-маърифий ҳаётимизда ҳам улкан ўзгаришлар рўй берди. Бундай ўзгаришлар натижасида келажагимиз ворислари ҳисобланган ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ёшларда юксак касбий маънавий фазилатларни, маънавий-моддий қадриятларни асраш, бой маданий меросимиз, тариҳимиз, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ҳиссини тарбиялаш миллий истиқлол ғоясининг ҳал қилувчи омили ҳисобланади