Молия умумиқтисодий категория сифатида давлатнинг фаолият кўрсатиши учун моддий асосни ташкил этади. Молия давлатга юклатилган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга ошириш, жамитяда кенгайтирилган ишлаб чиқаришни таъминлаш учун керакли пул маблағларини етказиб беради. Ушбу фаолиятни амалга оширишда солиқлар, тўловлар, божлар, давлат кредитини жамлаган молия давлат учун объектив ва зарур хусусиятга эга бўлади. Ушбу жараёнда корхоналар молияси алоҳида ўрин эгаллайди.