Баъзан бизнинг юртимизда шундай ғаройиб фел-атворли аёллар учрайдики, орадан йиллар ўтиб кетса-да, улар ҳақида ўйласангиз, кўнглингизга ғулғула тушиб кетаверади. Катерина Львовна Измайлова, уездимиздаги ишбилармон савдогарнинг хотини худди ана шунақа аёллар хилидан эди. У содир қилган даҳшатли жиноятлар туфайли Шекспир асаридаги ёвуз қаҳрамонга тақлид қилиб маҳаллий задоганлар унга Мецен уездилик Макбет хоним деб лақаб қўйишганди.