Ўзбекистон Республикасида 2000 йилдан бошлаб банк тизимини барқарорлигини янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилди.. Мамалакатимизда босқичма-босқич амалга ошириб борилган оқилона сиёсат натижасида иқтисодиётнинг муҳим қон томири ҳисобланган банк тизими барқарор ривожланиб борди. Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, тижорат банкларининг рақобатбардошлиги, молиявий барқарорлиги ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтириш, мақсадида 2007 йил 7 ноябрда эълон қилинган “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори банк тизимининг меъёрий ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлади.