Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтиб борар экан, унинг биринчи галдаги вазифаси, қишлоқ жойларда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ривожланишини такомиллаштириш ва даромадларини янада оширишдан иборатдир. Қишлоқ жойларни ижтимоий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида қанчалик улкан ижтимоий аҳамиятга эга, айни пайтда юртимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашнинг ҳал қилувчи омили, десак ҳақиқатни айтган бўламиз.