Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган иқтисодий жараёнлар халқ хужалигининг барча жабҳаларида кенг қамровли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни талаб қилмоқда. Айниқса, бугунги кунда дунё иқтисодиётини ташвишга солаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, жаҳон истеъмол бозорида аҳолининг табий озиқ-овқат маҳсулотларига, саноат корхоналарининг табиий қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини ошиб бораётганлиги қишлоқ хўжалик тармоғи корхоналари олдига ишлаб чиқаришни тубдан қайта ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик экинларни маҳаллий иқлим шароитига мос навларини яратиш ва чорвачиликнинг самарали турларини кўпайтиш вазифаларини қўймоқда.