Албания Республикасининг конституциявий асослари ҳақида умумий тушунча. Албания Республикаси жануби-шарқий Европада жойлашган. У ғарбда Болқон ярим ороли билан, шимол ва шарқда Сербия ва Черногория билан, шарқда Македония билан, жануб ва жануби-шарқда Греция билан чегарадош. Албанияни ғарб томондан Адриатика денгизи, жануби-ғарб томондан эса Иония денгизи ювиб туради.Жанубдаги 75км.ли Отранто бўғози Албанияни Италиядан ажратиб туради.