Нефть, газ махсулотларини нафақат қазиб олиш ва қайта ишлаш , балки уларни ташиш ,сақлаш ва қувурлар орқали узатиш масалаларини ўрганиш катта ахамиятга эгадир. «Нефть, газ омборлари» фани қазиб олинган ва қайта ишланган нефть, газ махсулотларини йиғиш, қайта ишлов корхоналарига ва истеъмолчига етказиш, уларни сақлаш жараёнини ўз ичига олади.
Ўқув қўлланма “Нефть, газ омборлари”фанини буйича намунавий ўқув дастур асосида тузилган бўлиб , нефть ва газ саноатининг ривожланиш босқичлари, нефть, газнинг хоссалари, уларни сақлаш, ташиш усуллари, магистрал қувурлар тизими, уларнинг технологик ҳисоби, омборлар ва қувурларни коррозиядан ҳимоя усуллари, ер ости ва ер усти газ ва нефть омборлари хақида маълумотлар жамланган.
Қўлланмада меъёрий хужжатлар, графиклар, номограммалар, жадваллар хам келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланмада 5580400-«Мухандислик коммуникация қурилиши» йуналиши талабалари учун “Нефть, газ омборлари” фанидан курс ишларини бажариш давомида зарўр бўладиган маълумотлар хам берилган.
Ўқув қўлланма талабалар, мухандис-қурувчилар ва мутахассислар учун мўлжалланган.