Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз. Адолат ва ҳақиқатга интилиш эса ҳалқимиз табиатининг энг муҳим фазилатларидан биридир. Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт . Ҳақиқат ва адолат ҳар бир соҳанинг мезони бўлиб қолиши лозим. Айниқса, «Ҳуқуқ органлари фаолиятининг қонуний негизини мустаҳкамлашимиз зарур» , ҳамда адолат ва ҳақиқат учун куч-ғайратимизни аямаслигимиз керак. Барча соҳада бўлгани каби ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган асосий мақсад инсон ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялаш, қонуний манфаатларини кафолатлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш тизимини яратишга қаратилгандир.