“Архитектура ва шаҳарсозлик асослари” фани 5580300- “Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” йўналиши бакалавр талабаларини тайёрлашда етакчи умумкасбий фан ҳисобланади.
« Архитектура ва шаҳарсозлик асослари » фанини ўқитишдан асосий мақсад талабаларга биноларнинг ҳажмий режавий ва конструктив ечимлари ҳамда бино конструктив элемент ва деталларининг вазифалари, хусусиятларини, шаҳарсозлик элементларини ўргатишдан иборат. Чунки ушбу йўналишдаги бакалавр битирувчилари бино лойиҳаланиш асослари, қурилиш назариялари ва шаҳарсозлик бўйича тасаввурга эга бўлишлари зарур бўлади. Назарий билимларни мустаҳкамлашда эса амалий машғулотлар, курс иши ва курс лойиҳасини бажариш катта аҳамият касб этади.