Ўзбекистон давлат консерваториясида «Мусиқа психологияси» маърузалар курси умумий психология курсининг давоми бўлиб, магистратура талабалари, шунингдек, аспирант ва ассистент-стажёрлар учун жорий этилган. Умумий психологияда нисбатан кўп учровчи тушунчалар: фаолият, билиш жараёнлари, ҳиссий-иродавий муҳит, шахсиятдаги индивидуал хусусиятлар мазкур қўлланманинг қурилиш мавзу материали тизимига асос сифатида қабул қилинган. Маърузалар матни якунида бўлажак мусиқачиларнинг индивидуал ва касбий малакасини аниқлашга оид психологик тестлар ҳамда тавсия этилган адабиётлар рўйхати берилган. Келтирилган адабиётлар рўйхатида мусиқа психологияси бўйича мавжуд библиография акс эттирилган. Мазкур маърузалар матнига В.И.Петрушиннинг «Музыкальная психология» («Мусиқа психологияси») ва А.В.Петровский таҳрири остида чиққан «Умумий психология» ўқув қўлланмалари асос бўлиб хизмат қилди. Буюк мусиқачилар ҳаёти, ижоди ва фикрларидан келтирилган мисоллар ўқув материалининг ўзлаштирилишини сезиларли даражада осонлаштиради.