Республикамизда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида умумий ўрта таълим ўқувчиларининг муайян билимларни эгаллашлари баробарида уларда билим олишга бўлган эҳтиёж, мустақил ва ижодий фикрлаш, ташкилотчилик қобилиятлари, амалий тажриба ва кўникмалар эга бўлиши, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган маънавий – ахлоқий фазилатларни, атроф – муҳитга онгли муносабатни таркиб топтириш, уларни касблар билан таништириш орқали касбга йўллаш кўрсатилган.