Хитойда, ҳозирги кунда яҳудийлик, христианлик ва Исломдан ташқари расмий кўринишга эга бўлган учта дин мавжуд. Хитойликлар тилида San Kiao (Уч дин) деб номланувчи бу динлар; Конфуцийлик, Даосизм ва Буддизмлардир. Конфуцийлик ва Даоизм маҳаллий ва миллий, Буддизм эса ташқаридан кириб келганлик ва умуминсоний хусусиятга эга. Хитойда юқорида зикр қилинган динлардан аввал аждодлар рухига чексиз ҳурмат, осмон ва табиат тангриларига сиғиниш, келажакдан хабар бериш, муқаддас мавжудотларга қурбонлик қилиш ва “Шанг-ти” деб номланувчи Улуғ Борлиққа эътиқод қилиш мавжуд бўлган. Хитой халқи диний таълимотида аждодлар маданияти-мероси жуда муҳим ўрин тутади. Хитойликларда “Осмон Ўғли” ҳисобланувчи император ва оила раиси бўлмиш отага нисбатан итоат ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш одати мавжуд.