Республикамизда тижорат банкларининг кредитлаш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар сифатида қуйидаги муаммоларни кўрсатиш мумкин:
1. Республикамиз тижорат банкларининг қатор филиалларида кредитларни расмийлаштириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнида камчиликлар мавжуд. Жумладан, муддати ўтган кредитларни ўз вақтида “Муддати ўтган кредитлар” ҳисобрақамларида акс эттирмаслик, таснифланган кредитлар бўйича заҳираларни тўлиқ шакллантирмаслик ҳоллари мавжуд.
2. Кредитлаш шакллари ва усулларидан тўлақонли фойдаланиш муаммоси.
Ушбу муаммонинг моҳияти шундаки, республикамиз банк амалиётида кредитлашнинг овердрафт, форфейтинг, контокоррент шакллари ва очиқ ҳисобрақамлари асосида кредитлаш каби усуллари мавжуд эмас. Бу эса, ўз навбатида, кредитлаш самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда. Чунки ҳар бир кредитлаш шакли ўзига хос афзалликларга эга бўлиб, бир кредитлаш шаклининг ўрнини иккинчи кредитлаш шакли боса олмайди.