Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулотларга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу талаблар асосан тўрт йўналиш бўйича шаклланади. Биринчидан, аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш учун маҳсулотлар етарли миқдорда кўп етиштирилмоғи даркор. Иккинчидан, маҳсулотлар эрта муддатларда етиштирилиши, учинчидан маҳсулотлар сифатли бўлмоғи ва ниҳоят тўртинчидан, маҳсулотлар арзон етиштирилмоғи лозим.