Курс лойиҳасини бажариш бўлажак мутахассислар тайёрлашнинг асосий босқичларидан биридир.
Курс лойихасини бажаришдан мақсад ўқув, тажриба ва амалий машғулотлар давомида олинган назарий билимларни кенгайтириш, чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш, тавсияэтилган адабиётларни мустақил ўрганиш, лойиҳалаш жараёнида бошланғич тажрибаларни ортириш, китоб ва маълумотномалар устида ишлашга амалий кўникмалар ҳосил қилиш, тушунтириш учун матн ёзиш ва уни расмийлаштириш, ҳамда лойиҳанинг график қисмини бажаришдир.