Бизга маълумки, ҳар бир давлат ўз иқтисодиётини ривожлантирар экан, унинг барча тармоқларида юксалиш кузга ташланиши керак. Бу шу жумладан қишлоқ хўжалигига ҳам тегишлидир.
2008 йил 2007 йилга нисбатан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 4,5 % га ўсди. бу шундан далолат берадики, ўтган йилда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш даражасининг ошиши, маҳсулот сифатининг ортиши, иш билан бандликка эришилиш кузатилган. Аммо шу билан бирга қишлоқ хўжалигида ҳам ўзига хос баъзи бир муаммолар мавжуд. бунга қишлоқ хўжалигида суҳориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатининг бузилишини мисол қилишимиз мумкин.
Шу кунгача суғориладиган ерларни қарийб 8 % мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, бу аввало тупроқнинг шурланиш даражаси юқорилиги ва ерости сувларининг кутарилиши билан боғлиқ. Суғориладиган ерларнинг деярли 330 минг гектарининг мелиоратив ҳолатини бузилиши туфайли қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳолга келган.