Маълумки, мамлакат молиявий сиёсатида асосий ўринлардан бирини солиқлар эгаллайди.Ҳукумат қонунчилиги асосида белгиланган солиқларни ўз вақтида ва тўлиғича ундириб олишлик давлат бюджети даромадларининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.Солиқлар ўзининг асосий функциялари орқали солиқларнинг ундирилувчанлигига таъсир кўрсатади.
Солиқларнинг асосий функцияси - фискал функция ҳисобланиб (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади, ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади.