Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қишлоққа саноатни олиб кириш жамиятимиз олдида турган муҳим вазивалардан бири бўлиб келмоқда.
Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги тармоқларида етиштирилган асосий турдаги махсулотлар баҳосининг ўзгариши давлат томонидан назоратга олинган ҳолда кузатиб борилади. Шу асосда тармоққа зарур молиявий-ҳуқуқий ёрдам курсатиб келинмоқда.
Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози шароитида, жаҳон бозорида талабнинг пасайиб бориши оқибатида Ўзбекистон экспорт қиладиган пахта, нефть маҳсулотларининг нархи тушиб бормоқда. Бу эса, фермер хўжаликларининг ҳам экспортидан оладиган тушумларининг камайишига олиб келади, уларнинг фойда кўришига ва ишлаб чиқаришнинг рентабеллигига, иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишига ва бошқаларга салбий таъсир этади.