Мантиқ фалсафанинг муҳим таркибий қисми, унинг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади. Ана шунинг учун ҳам фалсафа бўйича мутахассис-бакалаврлар тайёрлаш босқичида, хусусан, Шарқ фалсафаси тарихи таълим йўналишида мантиқни ўрганишга алоҳида эътибор берилади. Мазкур дастурда, аввало, мантиқнинг формаллашган тилини чуқурроқ ўрганишга, мулоҳазалар ва предикатлар мантиги масалаларини кенгроқ муҳокама этишга, уларнинг концептуал воситаларидан анъанавий мантиқ масалаларини ечишда фойдаланишга алоҳида эътибор берилган.