Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон учун ўзининг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бўлган Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг ривожлантирилиши муҳим ўрин тутади. Ушбу омил Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ҳамда нутқларида ҳам доимий равишда ифода этиб келинмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек: “Биз Европа қитъасидаги Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти каби муҳим тузилмалар билан юртимизда демократик ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, мамлакатимизда ва умуман минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз”