Бой тарихий меросимизнинг ижтимоий-маънавий томонларини ўрганиш ва тарғиб қилишда маноқибларнинг ўрни бўлакча. Маноқиблар нафақат адабий, балки муҳим тарихий манбадир. Чунки уларда бошқа манбаларда учрамайдиган, жамиятнинг ижтимомй-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётига доир қимматли маълумотларни учратиш мумкин . Буни яхши англаган тадқиқотчилар кейинги йилларда маноқибларни ўрганиш ва уларни ўзбек тилига таржима қилиб чоп этиш борасида бирмунча ишларни амалга оширдилар . Лекин бу иш ҳали кўнгилдаги даражада эмас. Маноқиблар табаррук саҳифаларидан жой олган бой маънавий-тарихий меросимизни чуқур ўрганиш, илмий таҳлил қилиш тарихчи-манбашунослар зиммасига тушадиган вазифалардан биридир.