Биз янги аср ва янги бир цивилизациянинг бўсағасида турибмиз. Мазкур цивилизациядаги бўлғуси ҳаётни башорат қилиш мушкул.
Аммо бир нарса аён. Бу цивилизацияда меҳнат қилиб ўзининг устида тинмай ишлайдиган, узлуксиз таълим оладиган, доимий равишда ўз билим эҳтиёжларини қондириб, олган билимини оиласи, халқи ва давлати ривожланишига сарф қила оладиган шахсгина муносиб ўринни эгаллаши мумкин. Шунинг учун ҳам миллий моделимизда узлуксиз таълимга катта аҳамият берилган.