Талабаларга турли таркибли алгоритмлаш усулларини ва амалий масалаларни ечиш учун дастурлаш тилларидан фойдаланиб, дастур тузишни ўргатиш.
Бу мавзу бўйича лаборатория ишини бажариш учун замонавий компьютер ва унинг қўшимча қурилмаларидан фойдаланилади.
Қуйида алгоритм тушунчаси, унинг хоссалари, ифодаланиш усуллари, типлари ҳамда Паскал алгоритмик тилининг асосий тушунчалари ва операторлари тўғрисида қисқача назарий маълумотлар берилган.