Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари, нашр этилган мақолалари ва монографиялари ҳақида айтиб ўтилган. Шу билан бирга, кафедраларнинг республикамиздаги ва хориждаги илм даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисида маълумотлар берилган.Ниҳоят, бюллетень саҳифаларида ислом маънавиятига, алломаларимиз илмий меросига оид мақолалар муштарийлар эътиборига ҳавола этилмоқдаки, одатдагидек ушбу сон ҳам муштарийларимизга манзур ва мақбул бўлади, деган умиддамиз.