Услубий қўлланмада халқ хўжалигининг барча тармоқларида, хусусан нефть ва газни қайта ишлаш ва кимё саноатида кенг тарқалган буғлатиш қурилмаларда ҳисоблаш бўйича зарур тавсия ва йўриқлар келтирилган.
Услубий қўлланмада буғлатиш қурилмаларининг таснифи, турли конструкцияларининг камчилик ва афзалликлари, танлаш бўйича йўриқлар баён этилган, ҳамда бир қобиқли буғлатиш аппаратининг ҳисоблаш тартиби мисоллар орқали ёритилган. Қўлланма ҳисобга тегишли махсус жадваллар билан тўлдирилган.