Маҳрами асрор топмадим...

Маҳрами асрор топмадим...
Daraja:
O`rta maxsus, kasb-hunar ta`limi
Turi:
Asarlar
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 18:40:01
Ушбу ўқувчиларга тақдим этилаётган Париж нусхаси Бобурнинг Ўрта Осиёдаги даври ижодига оид шеърларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, энг мўътабар девон нусхаларидан биридир. У котиб ал-Абд Муҳаммад Боқий томонидан нафис настаълиқ хатида кўчирилган. Унга ниҳоятда гўзал унвон ишланган, ҳошиялар чиройли, ранг-баранг гуллар билан безатилган. Тўплам «Мин мақолоти ҳазратул аъло» (Олий ҳазратларининг мақолотлари) сарлавҳаси билан бошланади. Шеърлар алифбо тартибида эмас, балки даврий тартибга риоя қилинган ҳолда жойлаштирилган. Тўпламда жанрлар тартиби гоҳо бузилиб, ғазаллар ўртасида туюқ ва фард, фардлар ўртасида муаммо ва бошқа жанрга мансуб шеърлар келаверади. Бундай ҳол қўлёзма Бобур автографидан тўғридан-тўғри кўчирилган бўлса керак, деган тахминни туғдиради. Қўлёзманинг кўчирилган тарихи кўрсатилмаган. Лекин текстологик белгиларга кўра, уни XVI асрнинг иккинчи ярмига мансуб, десак бўлади. Тўплам ўз ичига 89 тугал ғазал, 1 тугалланмаган ғазал, 63 рубоий, 1 маснавий, 11 туюк, 1 қитъа, 29 муаммо, 21 фардни қамраб олган. Қўлёзманинг ҳажми 51 варақдан (102 бет) иборат. Кўлёзманинг 1а,б ва 2а-саҳифаларида «Ашъори Бобур подшоҳ» (Бобур подшоҳ шеърлари), «Девони туркий Бобур подшоҳ маа тасвири эшон» (Бобур подшоҳнинг туркий девони унинг расми билан) каби ўзбек ва форс-тожик тилларидаги ёзувлар учрайди. Форс-тожик тилида бир рубоий ҳамда мазкур тўпламдан ўрин олган Бобурнинг биринчи ғазалининг матлаъи ҳам келтирилади. Қўлёзма муҳрланган. Муҳрнинг матни хиралашганидан ўқилиши қийин. Айрим саҳифаларда матнга тузатишлар киритилган, айрим саҳифаларда эса қора доғлар ҳосил бўла бошлаган. Ҳошияларда сув доғлари ҳам учраб туради. Шунга қарамай қўлёзма жуда яхши сақланган, унинг матни равшан ва ўқилиши яхши. 31а-бетда боғдаги базм манзараси нафис бўёқлар билан гўзал килиб ишланган. Мажлис марказида ёш Бобур қўлида май ушлаган ҳолда суҳбат қуриб ўтирибди. Афсуски, миниатюрада тасвирланган кишиларнинг юзлари сиёҳ билан чаплаб ташланган. Қўлёзма котиб номи билан тугайди. Охирги бўш саҳифада эса форс-тожик тилида номаълум киши қаламига мансуб ёзувлар учрайди.

Дабавлено : 2021-04-14 18:40:01

Этот категорий

Hozirgi o`zbek nasrida insoniyat taqdiri masalasining badiiy ifodasi (Isajon Sulton ijodi misolida)

Комплекс электронных материалов"информационная безопасность"

Тезкор мурожаат шарти таҳдиди (Race condition)

Защита прав и законных интересов в гражданском праве

«Разработка методики защиты от атак типа DDoS»

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш