Мустақилликни қўлга киритган давлатимиз қисқа давр ичида буюк ишларни амалга оширди ва оширмоқда. Бу ишларнинг давомчиси бўлмиш ёш авлод, унинг камолоти давлатимиз сиёсатида асосий ўринни эгаллайди. Таълим тизимининг ислоҳ қилиниши, ёш авлодга жаҳон андозаларига мос бўлган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларни она юртига, ўтмиш тарихи, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда доимий ғамхўрлиги туфайли таълим-тарбия ишларининг бугунги қиёфаси тубдан ўзгарди. Мамлакатимизда таълимнинг ўзига хос модели яратилди. 2010 йил Президентимиз томонидан “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди.