Нон маҳсулотлари сифати асосан уннинг сифатига, тайёрлаш технологияси жараёнининг тўғри йўлга қўйилганлигига боғлиқ бўлади. Нон маҳсулотлари Давлат стандарти, техник ҳолати ва баллик баҳолаш системаси қоидаларига амал қилган холда ишлаб чиқарилади. Лаборатория шароитида ёпилган нон стандарти қоидаларига бўйсинган ҳолда органолептик ва физик-кимёвий анализ қилинади. Органолептик хоссаларига қуйидаги кўрсатмалар киради: формаси, юмшоқ ҳолати, оғирлиги, кўриниши, таъми, ҳиди.