Қашқадарё вилояти минтақасини тупроқ-иқлим шароитига қараб уч минтақага: чўл ва қуруқ даштликлар (Миришкор, Нишон, Муборак, Косон, Касби туманлари), тоғ олди минтақалари (Қамаши, Ғузор, Чироқчи туманлари), тоғли минтақалар (Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ туманлари)га бўлинади. Бу минтақалардаги ўсимлик дунёси, тупроқ-иқлим шароити қишлоқ-хўжалик экинларидан юқори, сифатли ҳосил олиш учун тупроқ унумдорлигини оширишда алоҳида ёндошишни талаб қилади.