Лалмикор ерлар ўсимликшунослик маҳсулотларини янада кўпайтириш ва сифатини яхшилашнинг асосий манбаларидан ҳисобланади. Шунга қарамасдан, лалмикор ерлар самарадорлиги тобора пасайиб бормоқда.
Қашқадарё вилоятининг тоғ, тоғ олди, қир-адир ва текислик минтақаларида 350 минг гектардан ошиқроқ лалмикор ерлар бўлиб, тупроқ унумдорлигининг кескин пасайиб кетганлиги сабабли, бундай ерларнинг атиги 4-5 дан бир қисмида деҳқончилик қилинмоқда.