Табиатда иқтисодий ресурслар кам бўлиб улар ўта чеклангандир. Шундай экан ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳам чеклангандир. Дунёда энг бой мамлакат бўлган АҚШ аҳоли жон бошига ўртача 20 млн. долларга яқин ялпи ички маҳсулот тўғри келмоқда.
Ҳар қандай давлатнинг қудрати ва унинг иқтисодий тараққиёти иқтисодий ресурсларга ва улардан самаралироқ фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, айниқса иқтисодий молиявий инқирозлар бошланиш арафасида актуал муаммога айланади, меҳнат ресурслари ҳамда тадбиркорлик фаолияти бир-бирига чамбарчас боғликда ҳаракат қилади. Молиявий ресурслар мавжуд бўлган табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, айниқса Ўзбекистон Республикаси ҳозирги кеча-кундузда жаҳон мамлакатларида умумжаҳон молиявий инқирозини бошидан ўтказаётган бир даврда ҳамда жаҳон иқтисодиётига киришилган даврда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда охирги 10-15 йил ичида катта конларнинг камайиши, уларни қидириш, айниқса қайта ишлаш самарадорлигини ошириш муаммосини ҳал қилиш талаб қилинмоқда. Мамлакатимиз арзийдиган табиий бойликларга эга. олимларнинг таъкидлашича, Менделиев даврий системасида мавжуд бўлган элементларнинг деярли ҳаммаси мавжуд. Ҳозирги кеча-кундузда 2700 дан ортиқ қазилма бойликларни манбаи топилган ва улар қарийб 3.5 трн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Ҳозир ҳар йили ўртача 6 млрд. долларга яқин ер ости бойликлари қазиб олинмоқда. Ҳозир мамлакатимиз олтин заҳиралари жиҳатидан дунёда 4 ўринни, уран заҳираси бўйича 7-8 ўринда турибди.