Мавзунинг долзарблиги. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра дунёда 2 миллиардга яқин аҳоли йод танқислиги мавжуд ҳудудда яшайди. Бу ҳолатда эндемик бўқоқ, гипотиреоз, тиреотоксикоз, ақлий ва жисмоний орқада қолиш, кретинизм сингари касалликларнинг ривожланиш ҳавфи ортади. ХХ асрнинг охирги ўн йилликларида олиб борилган чора-тадбирлар йод етишмовчилигини енгиш йўлида катта ижобий ўзгаришларга олиб келди.