Ҳасанов Ш. – ҚМИИ, тадқиқотчи.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва шу асосида қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш давлат томонидан турган энг муҳим, долзарб вазифалардан биридир. Мамлакатимизда иқтисодиётни барқарорлаштириш даври амалда бозор муносабатларига ўтиш даври билан чамбарчас ҳолда олиб борилмоқда. Бу эса меҳнат бозорининг асосий элементини шакллантириш ва аҳоли бандлигини максимал таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишни талаб этади. Бунинг учун, авваламбор, қишлоқ меҳнат бозорини шаллантириш зарурдир.