Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимизда амалга оширилаётган Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстури ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-oвқaт вa бoшқa истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaришни кeнгaйтиришни рaғбaтлaнтириш тадбирларига катта аҳамият қаратилганлигини билдиради. Ушбу дастур ўз мазмунига кўра республикамиз корхоналарида замонавий талабларга жавоб берувчи, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, асоссиз импорт ҳажмини қисқартириш, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш каби мақсадларни намоён этади. Мазкур дастурнинг ривожланиш босқичлари Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатлар орқали белгилаб берилган.