Агрофирмаларнинг бошланғич фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида ҳукумат томонидан муайян имтиёзлар жорий қилинди, жумладан, агрофирмалар даромад (фойда) солиғи, ер солиғи, мулк солиғи, қўшилган қиймат солиғи (импортга қўшилган қиймат солиғидан ташқари), ягона ер солиғи тўлови тўлашдан давлат руйхатидан ўтган вақтдан бошлаб уч йилга озод этилди. Ўтган йили агрофирмалар фаолиятини янада кенгайтириш учун кредит маблағларига бўлган талаб 11 млрд. 364 млн. сўм бўлиб, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан уларга 4 млрд. 248 млн. сўмлик ёки 37,4 фоиз кредит ажратиб берилган.