Глобаллашув мамлакатлар ривожланишида янги ақл бовар қилмайдиган имкониятлар яратиши билан бир қаторда инсоният олдида янги муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Айниқса, молиявий соҳада алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга. 2008 йилда бошланган молиявий иқтисодий инқироз АҚШда бошланган бўлишига қарамасдан глобал тус олди, бутун жаҳон муаммосига айланди.
Глобал молиявий-иқтисодий инқироз шуни кўрсатдики, барча мамлакатларга иқтисодий таҳдид солаётган хавфни бартараф қилиш мақсадида координация ва ҳамкорликни мустаҳкамлашлари, жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлашлари лозим.