Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви бозор тамойиллари жорий этилишини, маҳсулот етиштириш ва сотиш жараёнларини ўзаро мувофиқлигини таъминлашни тақоза этмоқда. Яъни, аграр соҳадаги энг муҳим вазифа қишлоқ хўжалигида рақобатчилик муҳитини шакллантириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш, ички ва ташқи бозорда самарали фаолият юритувчи механизмлар кенг кўламда жорий қилинишидан иборат.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек “Жаҳон иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда рақобатбардош тайёр маҳсулот улушини изчил ошириш биринчи навбатда иқтисодиётимизнинг ўсиб бораётган салоҳияти ва имкониятларидан далолат беради”.