Суғурта молиявий фаолиятнинг бир тури бўлиб, унинг мақсади корхоналар, ташкилотлар ва хусусий шахсларга суғурта хатари бўлган тақдирда зарар ўрнини улар томонидан тўланган пул маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган суғурта жамғармасидан қоплаш ҳисобланади.
Объектларни турлари бўйича суғурталаш икки шаклда олиб борилади: Мажбурий ва ихтиёрий. Мажбурий суғурталаш давлат томонидан қонун асосида амалга оширилади, яъни бунда суғуртанинг объектлари, турлари, шартлари ва қоидалари, шунингдек суғурталовчи ва суғурта қилинувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тариф ставкалари ва бошқалар аниқлаб берилган бўлади. Ихтиёрий суғурталаш суғурталовчи ва суғурталанувчи томнлар ўртасидаги шартномага асосланади, унинг аниқ шартлари амал қилиб турган қонунчилик доирасида суғурталанувчи томонидан мустақил равишда ўрнатилади.