Мавзунинг долзарблиги. Пахтачилик Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида етакчи тармоқ ҳисобланади. Шу туфайли ҳам республика раҳбарияти томонидан пахтачилик соҳасини фан ва техника ютуқлари, яъни жадал технологиялар асосида юксалтиришга катта эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, қишлоқ хўжалигини юксалтирмасдан туриб мамлакат иқтисодиётини ривожлантириб бўлмайди. Жаҳон молиявий инқирозини Ўзбекистон Республикаси шароитида бартараф этиш омилларидан бири қишлоқ хўжалигини замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш устивор масала эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистонда етиштирилган пахта ҳосилининг кўпайиши ёки камайиши жаҳон бозорига муайян таъсир кўрсатади. Пахта хом-ашёсини жаҳон бозорига экспорти ва пахтани қайта ишлаш мамлакат валюта тушумларининг 55 фоизидан ортиғини таъминлайди.