Олий ўқув юртларида «Машина ва механизмлар назарияси» фанидан амалий машғулотларни бажаришга доир услубий қўлланма, Жиззах, 2008 – 63 бет. 5140 900 “Касб таълими” (Транспорт воситаларини ишлатиш), 5521200 “Транспорт воситаларини ишлатиш”, 5630100 “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” йўналишлари бўйича таълим олувчи талабалар учун улар эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш ҳамда машина ва механизмларнинг тузилиши, уларга таъсир этувчи кучлар, моментлар, берилган топшириқ бўйича уларни лойиҳалашни ўргатади. Машина ва механизмларнинг таркибий қисмлари, уларнинг мақбул ўлчамларини танлаш, ўлчамларни олишда қўлланиладиган асбоб ва ускуналар билан ишлашда дастлабки кўникмалар ҳосил қилишларига ёрдам беради.