Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишлари сифатини оширишда ихтисослашган кенгашлар фаолиятини ОАК Низомлари асосида ташкил этиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада Олий аттестация комиссияси томонидан тегишли ишлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
ОАК Президиумининг 2007 йил 26 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида ихтисослашган кенгашлар фаолиятини ОАК Низомлари асосида ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, ушбу масалани Олий аттестация комиссиясининг 2007 йилда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари дастури доирасида алоҳида назорат қилиб бориш мақсадга мувофиқ деб топилди.