Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, кенг қамровли ислоҳотларни мувоффақиятли амалга оширилишини ва жамиятнинг маънавий янгиланишини таъминлашда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 февралдаги 2006 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар асосида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга алоҳида масъулият билан ёндошишни талаб этилади.