Маълумки, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишлари сифати жамият тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни давлат аттестациясидан ўтказиш ва кадрлар тайёрлаш ишлари сифатини ошириш юзасидан сезиларли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда илм-фаннинг деяри барча йўналишлари бўйича ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатмоқдалар. Шунингдек, диссертация ҳимояси дастлабки экспертиза жараёнидан тўлиқ ОАК Низомлари талабларига мос равишда ўтказилиши кераклигига ҳеч кимда шубҳа йўқдир.