«Қурилиш конструкциялари» фанидан маърузалар матни 5140900 Касб таълими (Муҳандислик тармоқлари қурилиши) йўналиши учун Олий таълим янги стандартлари асосида тузилган намунавий ўқув дастури талаблари бўйича тузилди. Маърузалар матнида қурилиш конструкцияларини турлари, уларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш усуллари тўғрисида маълумотлар келтирилган.