Олий аттестация комиссиясининг асосий вазифаларидан бири илмий-техника тараққиётининг устувор йўналишларига мос ҳолда докторлик ва номзодлик диссертациялари мавзулари мониторингини амалга ошириш ҳисобланади.
OAK ваколати доирасида диссертация мавзуларини илмий-техника тараққиётининг устувор йўналишларига мос ҳолда бажариш ва долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтириш мақсадида диссертациялар мавзулари илмий кенгашларнинг тавсиялари асосида ОАКнинг тегишли эксперт кенгашларида мутахассислар томонидан чуқур муҳокамадан ўтказилиб, уларнинг тавсияси асосида "OAK Бюллетени" журналида чоп этилмоқда.