ОАК илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишдек муҳим, давлат аҳамиятига эга бўлган вазифани сифатли бажариш учун қуйидаги ислоҳотларни ўтказди:
1. Эксперт кенгашларининг мажлисларида ихтисослашган кенгашларнинг 2003 йилдаги ҳисоботлари тингланди, муҳокама қилинди ва тавсиялар қабул қилинди. Ихтисослашган кенгашлар фаолияти, 2002 йилдаги натижалар билан таққосланган ҳолда, ҳимоя қилинган диссертацияларнинг сифатига алоҳида эътибор берилиб, чуқур таҳлил қилинди.
2. Ҳисобот даврида битта янги ихтисослашган кенгаш очилди. Ҳозирги пайтда республикамизда 121 та ихтисослашган кенгашлар 206 та ихтисослик бўйича фаолият кўрсатмоқда ва уларнинг ишларида 1850 га яқин фан докторлари жамоатчилик асосида ишлаб фаолият кўрсатмоқдалар. Ушбу ихтисослашган кенгашлардан 90 таси бирлашган ихтисослашган кенгашлардир.