Ўзбекистонда саноат қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда сувнинг миқдори ва сифатига ўз талабларини қўювчи йирик сув истеъмолчисидир. Кўп холларда сув олтин, уран, кўмир ва бошқа фойдали казилмалар сингари мухим аҳамият касб этади.
Республикамиз Президенти И.Каримовнинг фундаментал монографиясида «Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлиги нуқтаи назаридан қараганда, шу жумладан ер усти ва ер ости сувларининг кескин тақчиллиги ҳамда ифлосланганлиги катта ташвиш туғдирмоқда» деб алохида таъкидлаган (Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, 1997 й., 121 б.) муаммосини принципиал жихатдан ҳал этишга йўналтирилган.